Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Мудофаа вазирлигига оид қарорни имзолади

Президент Мудофаа вазирлигига оид қарорни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–150-сон, 02.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

  • Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида бошқарма бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларида бўлим бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди.

«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассасаси ҳисобланиб, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари муассаса фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг