Президент Олий таълимни ривожлантириш ҳақида фармон имзолади. 50 фоиздан ошиқ ёшлар олий таълим олади
Ўзбекистон Республикаси президенти Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳақида фармон имзолади. Унга кўра, 2030 йилга қадар вазифалар белгилаб олинган.
Жумладан, умумий ўрта таълим битирувчиларининг олий таълимга қамраб олиниши 50 фоиздан ошиши лозим. Бунинг учун олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган. Ушбу чора-тадбирлар асосида олий таълим билан қамров даражаси 50 фоиздан ошиб, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратилади.
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантирилиши кутилмоқда.
Шунингдек республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш кўзда тутилган.
Фармоннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter