Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади.
Сўнгги йилларда 500 га яқин янги мактаблар барпо этилиб, мавжудлари кенгайтирилгани ҳисобидан 1 миллион ўқувчи ўрни яратилди. Хусусий мактабларга йўл очилиши туфайли ота-оналар ва ўқувчилар учун танлаш имконияти пайдо бўлди. Бугунги кунда 200 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз ана шундай мактабларда ўқимоқда.
Янги ўқув йилидан 12 йиллик мактаб таълими ҳамда 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилиниб, уларнинг натижалари бўйича битирувчилар бевосита техникум ва олийгоҳларга кира оладиган тартиб йўлга қўйилади.
"Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Буюк Британия, Швейцария, Хитой, Корея Республикаси каби ривожланган мамлакатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг илғор ўқув дастурлари жорий этилади. Жумладан, Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳудудлардаги 14 та техникумда “БИТЕК” халқаро дастури орқали ёшлар туризм, ахборот технологиялари, тиббиёт, қурилиш, логистика, электротехника, энергетика, машинасозлик, биотехнология, креатив иқтисодиёт каби йўналишларда талаб юқори бўлган касбларни эгаллайди.
Мамлакатимизда дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилади. Айни пайтда янги технологияларни ўзлаштириш, чет эллик инвестор ва ҳамкорлар билан эркин мулоқот қилиш учун техникумлардаги хорижий тил соатлари тўрт карра кўпайтирилади.
Умуман, келгуси йилдан янги, рақамли очиқ платформа ишга туширилиб, унда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги маълумотлар маҳаллий ва хорижий иш берувчилар учун эълон қилинади", дейилади табрикда.
"Соҳа ходимларининг меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади. Жумладан, янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма жорий этилиши мўлжалланмоқда. Ўқитувчиларнинг замонавий компьютер техникаларини харид қилишлари учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Янги йилдан соҳа ходимлари учун давлат хизматлари тўлови икки карра камайтирилади. Дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади.
Мухтасар айтганда, ўқитувчи ва мураббийлик касбини жамиятимиздаги энг муҳим ва обрўли касбга айлантириш бўйича бошлаган ишларимиз изчил давом эттирилади", дея таъкидлаган президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter