Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори ижросини таъминлаш учун АКТ вазирлиги делегацияси Ҳиндистонга борди

Президент қарори ижросини таъминлаш учун АКТ вазирлиги делегацияси Ҳиндистонга борди

Фото: «mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида Амити университетини очиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бошчилигидаги АКТ вазирлиги делегацияси Ҳиндистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташрифнинг асосий мақсади Амити университетининг Ноида (Ҳиндистон) шаҳрида жойлашган амалдаги кампуси билан яқиндан танишиш ва ҳамкорликдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлашдан иборат. Ушбу «Йўл харитаси»да Тошкент шаҳрида Амити университетини очиш бўйича ҳаракатлар қадамба-қадам акс эттирилган. Университет ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект (идрок) ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлайди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон Республикаси билан келгусида ҳам самарали ҳамкорлик қилиш бўйича қатъий нуқтаи назарини билдирди.

Ушбу университетда ўқув жараёни жорий йилнинг сентябр ойидан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг