Президент раислигидаги йиғилиш бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
Ўтган йили мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,7 фоизга ўсиб, 147 миллиард доллардан ошди.
Иқтисодиётга илғор, энергия тежамкор технология олиб кирилаётгани, юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳалар кўпайтирилаётгани натижасида бир йил ичида бир долларлик қўшилган қиймат яратишга сарфланган энергия харажатлари 15 фоизга камайди, иқтисодий ўсишнинг ярмидан кўпи хизматлар ҳисобидан таъминланди. Қишлоқ хўжалигида гектаридан ўртача даромад 4,5 мингдан 5 минг долларга кўпайди. Меҳнат унумдорлиги 4,7 фоизга ошди.
“Буларнинг барчаси иқтисодиётимиз янги сифат босқичига ўтаётганидан далолат.
Биз 2026 йилда 6,6 фоизли иқтисодий ўсиш қилиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 167 миллиард долларга етказишни прогноз қилган эдик. Бу геосиёсий вазият ва иқтисодий тебранишлар ҳисобга олиб қилинган эҳтиёткор прогноз”, – деди Президентимиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter