Президент Ражаб Тоййип Эрдўғонга таъзия йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Ражаб Тоййип Эрдўғонга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 октябрь куни куни Туркиянинг Бартин вилоятидаги Амасра шаҳридаги кўмир конида портлаш юз берди. Маълумотларга кўра, ҳодисада вафот этганлар сони 25 нафардан ошган, 40 нафарга яқин киши жабрланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter