Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент темирйўлчиларни табриклади

Президент темирйўлчиларни табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларига табрик йўллади

"Биз ушбу тизимда меҳнат қилаётган сизлар каби заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини ўз ишининг чинакам усталари деб биламиз ва Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини, халқимизнинг ҳаёт сифатини ошириш йўлидаги хизматларингизни юксак қадрлаймиз.

Ушбу қувончли айёмда соҳада амалга оширилаётган йирик лойиҳа ва дастурларимиз муваффақиятини таъминлашда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Бу ҳақда гапирганда, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасини Хоразм вилояти билан боғлайдиган Шовот – Қораўзак янги темир йўл тармоғи ҳамда Амударё орқали ўтадиган, темир йўл ва автомобиллар учун мўлжалланган муҳташам кўприк фойдаланишга топширилганини таъкидлаш лозим.

Ўтган даврда 3 минг километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива ҳамда Мискин – Нукус темир йўл тармоқларини электрлаштириш ишлари эса жадал давом эттирилмоқда.

Шунингдек, азим пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга “Афросиёб” электропоездларининг қатновлари сони оширилмоқда. Келгусида бу ишларнинг давоми сифатида Тошкент – Бухоро – Хива ҳамда Тошкент – Чирчиқ – Ҳожикент йўналишларида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар қатновини йўлга қўямиз", дейилади табрикда. 

"Ҳаёт ва тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада тезлашиб бораётган бугунги кунда замоннинг ўзи барча соҳалар қатори темир йўл тизими олдига ҳам ўта долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, темир йўл транспортини янада ривожлантириш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар турини кўпайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, муҳим замонавий коммуникация объектларини барпо этиш бўйича сизлар билан биргаликда ҳали жуда катта ишларни амалга оширишимиз зарур.

Ишончим комил, бой билим ва тажрибага эга бўлган темир йўл соҳаси ходимлари янада улкан куч-ғайрат билан меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг темир йўл транспорти соҳасидаги салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.

Ўз навбатида соҳа ривожи учун янада қулай шароитларни яратиш, сизларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлади" дея таъкидлайди президент. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг