Президент топшириғи амалда: Навоийга минг бош «Баяд» зотли қўй келтирилди

Президент Мирзиёевнинг «Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Мўғулистонга хизмат сафарида бўлди.
Хизмат сафари давомида дастлабки босқичда Мўғулистондан минг бош «Баяд» зотли қўйларни Навоий вилоятида кўпайтириш учун Ўзбекистонга авиатранспорт орқали юборилди.
Октябрь ойи якунига қадар тизимли равишда 60 та рейсда 50 минг бош, ноябрь-декабрь ойларида 50 минг бош, жами 2025 йил якунига қадар 100 минг бош қўйларни юртимизга олиб келиш юзасидан чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, Мўғулистон Бош вазири ўринбосари С.Амарсайхан билан музокаралар ўтказилиб, қўй ва эчкиларни экспорт қилишда давлат божини 18 доллардан 7 долларга тушириш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Мўғулистон томони Ўзбекистонга экспорт қилиш учун 15 минг бош қўй тайёрлаб қўйилганини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter