Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент вазирларга бир ҳафта муддат берди

Президент вазирларга бир ҳафта муддат берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.

– Ўтган 6 ойда Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган 100 мингта мурожаатни тўлиқ ҳокимлик кучи билан ҳал қилиш имкони мавжуд.

Мисол учун, Пастдарғомда ташкил этилган Маҳаллабай ишлаш маркази 117 та маҳаллада хатлов ўтказиб, 4 минг нафар ишсиз бўлган фуқароларни аниқлаган ва уларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш, кредит ва субсидия олишга кўмаклашиш орқали 3,3 минг нафарини банд қилган. Натижада, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш даражаси Пастдарғомда 85 фоизни ташкил этмоқда.

Ёки, бу борада Андижонда ҳам ўзига хос янги тажриба яратилди. Жумладан, Андижон вилоятида икки ой ичида 169 та маҳаллада 30 мингта хонадон аъзоларининг бандлиги таъминланди.

Бундай ташаббусларни ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими кўтариб чиқиши, бу орқали халқни рози қилиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шартлигини уқтирди.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизим йўлга қўйилса, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг