Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг бирйўла иккита қарори эълон қилинди

Президентнинг бирйўла иккита қарори эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Дзюдо ҳамда қўл жанги спорт турларини янада ривожлантириш бўйича Президент қарорлари (ПҚ–286-сон, ПҚ–287-сон, 20.06.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

- катталар ўртасида «Катта дубулға» халқаро турнири;
- Осиё чемпионати ғолиби ва Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир;
- мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ таълими вазири кубоги»;
- ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида «Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги»;
- Қуролли Кучлар тизимида «Мудофаа вазири кубоги»;
- 2024–2025 йилларда ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари (дзюдо мактаблари) давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилади.

Дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати 7 йил этиб белгиланади.

2023 йил 1 январдан:

умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича «Болалар учун дзюдо» дастури;

мактабгача таълим ташкилотларида «Мактабгача дзюдо» лойиҳаси жорий қилинади.

2023 йилдан дзюдони ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни ўқув қўлланма, татами, аксессуар ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун ҳар йили 5 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.

«Болалар учун дзюдо» дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо залларида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клубининг филиаллари ташкил этилади.

Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан «Дзюдо ва спорт фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади.

Шунингдек, 2023 йилдан анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:

- ҳар йили Тошкент шаҳрида 14 январь ‒ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионати ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнири ташкил этилади;

- ҳар йили Наманган шаҳрида профессионал спортчилар ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги» халқаро турнири ўтказилади;

- ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида «Амир Темур кубоги» халқаро турнири ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг