Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг бизнесменлар билан юзма-юз учрашуви бошланди

Президентнинг бизнесменлар билан юзма-юз учрашуви бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.

Давлат раҳбари Халқаро анжуманлар саройига кириб келган. Дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди. Унинг маълумот беришича, бугун жами 10 мингдан ортиқ тадбиркор мулоқотни кузатиб боради.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, очиқ мулоқот арафасида ушбу миннатдорчилик мактублари ўз эгаларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг