Президентнинг имом Термизий бўйича қарори қабул қилинди
“Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-292-сон, 15.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.
Тадбирни юқори савияда нишонлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
- Имом Термизийнинг “Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя” ва “Сунани Термизий” асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этиш;
2024 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда конференция доирасида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш.
- 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ҳамда Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид илмий мақолалар танлови ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони” танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш тавсия этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter