Прокуратура икки ҳудудда 21 млрд сўмлик талон-торож ҳақида хабар берди
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 21 млрд сўмдан ортиқ минерал ўғитларнинг талон-торожи фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувда ўтказилган.Унда «A.L.» МЧЖ масъул шахслари «M.Ch.» АЖ билан тузилган шартномага асосан сақланиши лозим бўлган умумий баҳоси 16,9 млрд сўмлик 5679,7 тонна минерал ўғитларни нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «J.R.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар «M.Ch.» АЖ билан тузилган шартномага асосан сақланиши лозим бўлган умумий баҳоси 4,5 млрд сўмлик 1 503 тонна минерал ўғитларни нақд пулга сотиб юбориб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби,«Z.K.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар «M.Ch.» АЖ билан тузилган шартномага асосан сақланиши лозим бўлган умумий баҳоси 802,5 млн сўмлик 262,1 тонна минерал ўғитларни нақд пулга сотиб юбориб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter