Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Pump-and-dump» ва Hamster Kombat

«Pump-and-dump» ва Hamster Kombat

Молиявий спекуляцияда «Pump-and-dump» («шишир ва қоч») деган усул бор. Бунда спекулятив инвесторлар фрибгарлик йўли билан маълум бир қимматли қоғозни чиқариб ва унинг нархини суний қимматлатишади ва охирида қочиб қолишади. Масалан, бошида бу қимматли қоғозларни ўзларининг одамларига қиммат нархларда сотиб олишга ва бозорда суний талаб яратишга буюруқ берадилар. Нархни ошиб бораётганини кўрганлар (кейинроқ қимматга сотиб юбориш мақсадида) ўша қимматли қоғозларни сотиб ола бошлайди. Нарх шу даражада ошиб «ёрилиш»га келганда, юқоридаги фирибгарлар олдинроқ арзон нархларда олиб қўйган қимматли қоғозларини жуда ҳам катта суммага сотиб юбориб, бозордан секингина чиқиб кетадилар.

Хулоса қилиб айтганда, фирибгарлар аввало нархни сунъий шишириб, кейин қочиб қоладилар. Шунинг учун бу усул «шишир ва қоч» деб аталади.

На эгаси, на унсури, на қонунчилиги номаълум бўлган Notcoin ва Hamster Kombat каби кирипто-пул ўйинларида ҳам мана шундай усул кўзга ташланади. Аввало нархлар кўтарилишни бошлайди ва қачондир нарх пуфаги ёрилиб, фирибгарлар даромадда, қолганлар эса зиёнда қолаверишади. Тўғри, ютганлар ҳам бўлади, лекин бу ютуқ бошқаларнинг ютқизиши эвазига бўлади (zero-sum-game). Бу эса айни қиморнинг ўзгинаси.

Изоҳ: Hamster Kombat айнан крипто-пул эмас, балки у крипто-пул ишлаб олишнинг бир усули. Крипто-пулларда эса айнан қимор ва «шишир ва қоч» усулларини осонгина амалга оширса бўлади. Номаълум нарсалар эса оқил инсонни ундан четлашга ундайди.

Валижон Тўрақулов

Маълумот учун, Hamster Combat – бу оддий чертиш ўйини бўлиб, унда ўйинчилар криптовалютага алмаштирилиши мумкин бўлган ўйин ичидаги рақамларни олиш учун турли ҳаракатларни амалга оширишлари керак бўлади. Улар телеграмдаги махсус бот орқали ўз виртуал валюталарини йиғиб борадилар. Ўйин соддалиги ва осон даромад олиш мумкинлиги ҳақидаги ваъдалар туфайли тезда машҳурликка эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг