Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабарлар тарқалди

Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабарлар тарқалди

Фото: Российская газета.

Тармоқда Россия президенти Владимир Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабар тарқалди. 

Бироқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин томонидан режалаштирилган фавқулодда мурожаат ҳақидаги маълумотни рад этди, деб ёзади «ТАСС».

Бу ҳақдаги маълумотлар 25 июн куни, Россия президенти борлиги айтилган ҳукумат кортежи Кремлга етиб келгани ҳақидаги хабарлардан кейин пайдо бўлди.

«Йўқ, ундай эмас. Ҳаммаси жойида», деб изоҳ берди Песков ва фавқулодда учрашувлар ва мурожаатлар режалаштирилмаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Путин куни кеча Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан ядро қуроллари борасида  гаплашганди. 

Кремлга яқин таҳлилчиларга кўра, Путин НАТОнинг бўлажак саммити олдидан Шарқий Европада ядро урушидан огоҳлантирган.  Шунингдек, Россия раҳбари Беларусга «Искандер-М» ракеталари етказилишини маълум қилган. 

Бундан ташқари   Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва НАТО Россия билан урушиш учун коалиция йиғаётгани бўйича баёнот берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг