Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пётр Каримовнинг даъвоси бўйича суд иши тўхтатилди

Пётр Каримовнинг даъвоси бўйича суд иши тўхтатилди

Фото: «Спутник»

Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарши иши тўхтатилди. Бу ҳақда Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари расмий порталидаги маълумотларда қайд этилган.

Унга кўра, иш масала бўйича даъвогар ва жавоб берувчи ўртасида муддатдан аввал келишувга эришилгани туфайли тўхтатилди. Ушбу иш 24 октябрда якунланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг