Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатар-2022 Лионел Месси фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионати бўлади

Қатар-2022 Лионел Месси фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионати бўлади

Фото: Associated Press

Бугун Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

«Сўзсиз, бу мен учун сўнгги жаҳон чемпионати, уни ютиш учун охирги имконият»,деди етти карра «Олтин тўп» соҳиби.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турини Аргентина терма жамоаси эртага, 22 ноябр куни Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошлайди.

«Фаолиятимдаги энг бахтли онлар шуми, билмайман, бироқ ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Мундиалнинг ҳар бир лаҳзасидан юқори даражада завқланиб қолишга ҳаракат қиламан. Илгари бунга вақтим бўлмаган», — таъкидлади Месси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг