Қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.
Ўсиш суръатлари энг юқори хизматлар — молия, алоқа ва ахборотлаштириш ҳамда таълим соҳалари.
Хизматлар турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:
- молиявий хизматлар — 124,9 фоиз;
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,2 фоиз;
- таълим соҳасидаги хизматлар — 121,0 фоиз;
- ижара хизматлари — 117,6 фоиз;
- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 117,5 фоиз;
- меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 114,7 фоиз;
- яшаш ва овқатланиш хизматлари — 114,1 фоиз;
- савдо хизматлари — 114,0 фоиз;
- транспорт хизматлари — 113,3 фоиз;
- компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 113,0 фоиз;
- шахсий хизматлар — 111,6 фоиз;
- бошқа хизматлар — 115,8 фоиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter