Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда TikTok’ни тақиқдан чиқариш таклиф қилинди

Қирғизистонда TikTok’ни тақиқдан чиқариш таклиф қилинди

Қирғизистон маданият вазири ўринбосари Марат Тагаев мамлакат ҳудудида TikTok ижтимоий тармоғини блокировка қилиш қарорини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

Тагаевнинг айтишича, ахборот муҳитини мониторинг қилиш ва ўрганиш бўйича марказ тугатилган. Ҳозирда вазирликда ҳам, умуман мамлакатда ҳам ахборот платформалари ва ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлайдиган алоҳида орган мавжуд эмас.

Унинг таъкидлашича, TikTok расман блокланган бўлса-да, ёшлар ва бошқа фуқаролар VPN орқали платформадан фойдаланишда давом этмоқда.

«Бугун TikTok Қирғизистонда блокланганига қарамасдан, ёшларимиз ва фуқароларимиз уни VPN орқали ишлатяпти. Шу боис вазирлигимиз ушбу блокировкани бекор қилиш таклифини кўриб чиқишни сўрайди», – деди Тагаев.

Вазир ўринбосарига кўра, чекловлар ёшлар аудиториясига, креатив индустрия вакилларига ҳамда кичик бизнес субъектларига салбий таъсир кўрсатган.

Чунки кўпчилик TikTok’дан маҳсулот ва хизматларни тарғиб қилиш, шунингдек даромад топиш воситаси сифатида фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда TikTok ижтимоий тармоғига кириш 2024 йилнинг 18 апрелидан чекланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг