Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри номи ўзгарди

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри номи ўзгарди

Фото: Yestravel

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 17 сентябр куни Жалолобод вилоятининг Жалолобод шаҳрини Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонун мамлакат Жогорку Кенеши томонидан 2025 йил 10 сентябрда қабул қилинган эди. Мақсад — миллий мафкурани мустаҳкамлаш, Жалолобод шаҳрига халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли босқинчиликлардан ҳимоя қилган Манас номини бериб абадийлаштиришдир, дейилади хабарда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.

Маълумот учун: Жалолобод — Қирғизистоннинг аҳолиси сони бўйича учинчи шаҳри: 184 минг киши яшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг