Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қизил чироқда ўтиб кетган Damas инсон ўлимига сабабчи бўлди

Қизил чироқда ўтиб кетган Damas инсон ўлимига сабабчи бўлди

Видеодан скриншот

Кеча, 18 декабр куни соат 21:30 ларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи 4R47 Булунғур—Ургут автомобил йўлининг 60-километрида Damas, Nexia ва Lada автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Облоқулов ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олган Damas машинасидаги икки йўловчи ва Lada машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Тиббий муолажаларга қарамай, Lada машинаси ҳайдовчиси вафот этган.

Таъкидланишича, ЙТҲга Damas машинаси светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетгани сабаб бўлган. Видеодан кўриниб турибдики, Damas катта тезликда ҳаракатланиб келиб, аввалига йўлга чиқаётган Nexia, сўнгра қарама-қарши йўналишда тўхтаб турган Lada машинаси билан юзма-юз тўқнашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг