Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қизнинг суратларини Телеграмда тарқатиб, шарманда қилган йигит ушланди

Қизнинг суратларини Телеграмда тарқатиб, шарманда қилган йигит ушланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 

У аризасида номаълум шахс телеграм мессенжери орқали қизи Р.Ж.нинг шахсий бошқаларга кўрсата олмайдиган видеотасвирлари ва суратларини тарқатиб, шарманда қилаётганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида видео ва фотосуратларни тарқатаётган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 1998 й.т., Р.С. эканлиги аниқланган.

Р.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 141-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг