Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонун кучга кирди. ДХХ қандай фаолият олиб боради?

Қонун кучга кирди. ДХХ қандай фаолият олиб боради?

Ихтиёр Абдуллаев — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Фото: «Uznews.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:

— Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

— Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;

— Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ва мудофаа-саноат мажмуасини давлат хавфсизлигига бўладиган хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда иштирок этиш;

— терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;

— давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;

— иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш;

— давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;

— телекоммуникациялар ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга шарт-шароит яратувчи омилларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

— тергови Давлат хавфсизлик хизмати ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

— давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланишини, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;

— давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;

Давлат хавфсизлик хизматининг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг