Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқондаги қамоқхонада маҳкум тўсатдан вафот этди

Қўқондаги қамоқхонада маҳкум тўсатдан вафот этди

Қўқон шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Бунга юрак касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 01.06.2022 йилдаги ҳукми билан озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва пробация ҳисобига олинган маҳкум Р.Н. ўрнатилган чекловларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этганлиги аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида 06.11.2022 йил куни Тошкент шаҳрида ушланган. Шу куни Қўқон шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 02:56 ларда маҳкум Н.Р. ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун у билан бирга сақланаётган С.Ю. назоратчи ходимларни ёрдамга чақирган. Ҳибсхона ходимлари, муассасага ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳолатни кўриб, зудлик билан тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Муассасага етиб келган тиббиёт ходимлари, соат 03:16да маҳкумнинг ўлимини қайд этишган, дейилади Фарғона вилояти ИИБ хабарида.

Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг 08.11.2022 йил кунидаги дастлабки ташхисига кўра марҳум Р.Н.нинг ўлимига «юракни сурункали ишемик касаллиги, юрак тож қон-томирларининг ўткир етишмовчилиги» сабаб бўлган. Марҳумнинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг