Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўриқлаш хизмати мансабдорларига янги ваколат берилди

Қўриқлаш хизмати мансабдорларига янги ваколат берилди

Энди айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича ишлар ИИВ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдорлари томонидан ҳам кўриб чиқилади. Бу бўйича тегишли қонун 2026 йил 19 май куни қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига бир қатор маъмурий ишлар бўйича ваколат берилмоқда.

Хусусан, жамоат жойларида тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, маиший шовқинга қарши талабларни бузиш каби ҳолатлар бўйича ишлар улар томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, вояга етмаган шахсларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар ҳам мазкур тузилма ваколатига ўтказилмоқда.

Қонун билан қўриқлаш хизмати мансабдор шахсларига бошқа қатор ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳам иш юритиш ҳуқуқи берилди. Жумладан, оз миқдорда талон-тарож қилиш, майда безорилик ва совуқ қуролни олиб юриш билан боғлиқ ишлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш ҳолатлари бўйича ҳам маъмурий ишлар кўриб чиқилади.

Қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш ва вояга етмаганларни маъмурий ҳуқуқбузарликка жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам янги ваколатлар қаторига киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг