Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшхотинликда айбланган фуқаронинг бир йил муддатга озодлиги чекланди

Қўшхотинликда айбланган фуқаронинг бир йил муддатга озодлиги чекланди

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Халил Самаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) қўшхотинликда айбланиб, судланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Жиноят ишлари  бўйича Ғиждувон туман суди судьяси маълум қилди.

57 ёшли ғиждувонлик фуқаро Халил Самаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси (Кўп хотинли бўлиш) билан айбланган.

Ҳолатга кўра, у 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июль ойига қадар қонуний никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи Дилдора Йигитова билан яшаб келган. Оилада 1992 йилда туғилган Гулсара ҳамда 1994 йилда туғилган Моҳира исмли қизлари бор.

Бироқ, Халил Самаров никоҳида хотини бўла туриб, ундан қонуний ажрашмаган ҳолатда 2016 йилда Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида истиқомат қилувчи Мафтуна Самандарова билан ҳам шу хонадонда шаръий никоҳда яшаб келган.

Никоҳидаги хотинининг «соғлиги йўқ, руҳий хаста»лиги, шунингдек, ўғил фарзанд туғиб бера олмаслиги важи билан унга доимий босим ва камситишлар ишлатиб келган. Бир том остидаги ҳовлидан кўримсиз ва хароб ҳолдаги уй-жойни хотини ва икки нафар қизига ажратган. 2018 йилда эса никоҳсиз хотини Мафтуна Самандарова ўғил фарзандни дунёга келтиргач, қонуний хотини ва қизлари билан доимий жанжал ва келишмовчиликлар юзага кела бошлаган.

— Эримнинг қонуний хотини руҳий хаста, тез-тез тутқаноғи тутиб туриши бор гап. Кундошим бир неча марта даволанган ҳам. Дори-дармон билан таъминлаб келганмиз. Уй-рўзғор ишларини ҳам ўзим қилиб келганман. Мен ва кундошим ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган,-дея судга кўрсатма берган Мафуна Самандарова, — улар ўртасидаги келишмовчилик мен сабаб юзага келмаган.

Халил Самаров судда айбига иқрор бўлган. Қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қонуний енгиллик сўраган. У яшаш ҳовлисининг ўртасидан девор тиклаб, уйни иккига ажратган. Бир неча йил сарсон-саргардонликда яшаган биринчи хотини ва икки нафар қизи учун шароит яратиб беришга мажбур бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 126-моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилган Халил Самаровга нисбатан бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг