Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Германияга ҳар ой 20 минг тонна нефть етказиб беради

Қозоғистон Германияга ҳар ой 20 минг тонна нефть етказиб беради

Қозоғистон ҳукумати жорий йилнинг апрель ойида Германияга «Дружба» қувури орқали ҳар ойда 20 минг тонна нефть импорт қилмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков маълум қилди.

«Биринчи нефть партияси аллақачон жўнаб кетган, иккинчи нефть партияси март ойига мўлжалланган. Ўртача ойига 20 минг тонна нефть жўнатишни режалаштирганмиз. Режага кўра, апрель ойида ҳам 20 минг тонна импорт қилмоқчимиз», — дейди Ақчулаков.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистоннинг Германияга нефть етказиб бериш бўйича мажбуриятлари йилига 300 минг тоннани ташкил этади.

Маълумотларга кўра, февраль ойида Қозоғистон миллий оператори «Казтрансоил» 20 минг тонна қозоқ нефтини «Транснефт» магистраль нефть қувурлари орқали «Адамова Застава» нефть етказиб бериш пункти йўналиши бўйича Германияга етказиб берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг