Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти Ўзбекистон бош вазирини мукофотлади

Қозоғистон президенти Ўзбекистон бош вазирини мукофотлади

Фото: Xabar.uz

Қозоғистон Республикаси Президенти К.Токаев Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Ариповни II даражали «Достык» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон элчихонаси хабар берди.

«Достык» ордени («Дўстлик» ордени) Қозоғистон Республикасининг энг юқори давлат мукофоти бўлиб, чет эл давлатлари фуқароларига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бормоқда, уларнинг асосий платформаси савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликдир.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикаси икки қардош халқлар ўртасида ривожланган муносабатларнинг юқори даражасига тўғри келади.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг юқори мукофот билан тақдирланганлиги қўшни қардош халқнинг Ўзбекистонга бўлган ҳурмат белгисидир.

Ушбу мукофот Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 60 ёшга кириши муносабати билан эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг