Қуранбоев Ёшлар иттифоқи хаста шоира қизга ёрдам беришини маълум қилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуранбоев ташкилот хаста ёш шоира Бахтинисо Маҳмудовага ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Facebook»даги саҳифасида ёзган. Ушбу маълумотни Ёш ижодкорлар кенгаши ҳам тасдиқлади.
«Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам Бахтинисо қизимизнинг тақдирига бефарқ қараб турмайди ва унинг соғайиб кетишини чин дилдан истайди. Биз унинг саломатлиги учун барча имкониятларни ишга соламиз», - деган Қуранбоев.
Бахтинисо Маҳмудова бир неча йиллардан буён умуртқа поғонасидаги ўсимтадан азият чекади. Унинг операцияси Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унинг операцияси учун 30 минг АҚШ доллари (ундан 11 минг доллари хайрия акциялари орқали йиғилган) кераклиги айтилмоқда.
Бахтинисо Маҳмудовага ёрдам беришни истаганлар учун:
Телефон рақами: +998919452793
Пластик карта рақами: 8600140465268465
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter