Қурбонлар сони ортмоқда

Афғонистонда рамазон ҳайити куни содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига, жароҳатланганлар сони 65 кишига етди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Кеча Афғонистонда содир бўлган портлаш оқибатида кўплаб кишилар ҳалок бўлгани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик. Орадан бир кун ўтиб қурбон бўлганлар сони 3 баробар ошиб кетди.
Террорчи Нангарҳор вилоятида ҳайит намози пайтида бомбани портлатиб юборган.
Бу воқеа учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter