Қурилиш ойналари учун утилизация йиғими жорий этилади
Сенат бугунги ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди.
Мазкур қонун билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларга қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғимини жорий этишни белгиловчи ҳамда айрим қонунларга Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг номи ва ҳуқуқий мақоми ўзгартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, Қонуннинг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантиришга, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган қурилиш ойнасидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мамлакатнинг расмий статистика соҳасидаги маъмурий ислоҳотларни самарали амалга ошириш доирасида статистика органларининг фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда фойдаланувчилар учун яна-да қулай шарт-шароитлар яратади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter