Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёш тизимидаги энг қиммат сайёра қайси, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қуёш тизимидаги энг қиммат сайёра қайси, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Фото: «Earth Blog»

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Ернинг нархи қанча? Миллиардлаб долларлар? Ёки тириллионми? Унда сизни Калифорния университети (Санта-Круз) олимининг ҳисоб-китоблари бефарқ қолдирмаса керак. Чунки у ўзининг янги формуласида нафақат Ер, балки Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларни ҳам «нархлаб» чиққанди.

Астрономия ва астрофизика профессорининг ёрдамчиси Грег Лафлин ўйлаб топган формула сайёраларнинг асл қийматини баҳолашга қаратилган. Формула турли кўрсаткичларни қамраб олган: сайёранинг массаси, ҳарорати, ёши ва ҳоказолар. Баҳолашда асосий урғу буларнинг ҳаётни таъминлаш учун қанчалик зарурлигига қаратилган.

Демак, «Лафлин формуласи»га кўра, Ернинг қиймати тахминан 5 квадриллион доллар. Эътиборли жиҳати, Ер Лафлин формуласи татбиқ этилган барча сайёралар ичида энг қиммати.

Солиштириш учун: Марс атиги 16 минг долларга баҳоланган (Тошкентдаги энг арзон уй ҳам бундан қиммат :)). «Қизил сайёра»нинг бунчалик арзонлигига сабаб унда ҳаёт учун шароитнинг деярли йўқлигида.

Зуҳро (Венера)нинг нархи эса бир чақа — 1 цент атрофида.

Ушбу формула коинотдаги ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин деб тахмин қилинаётган 1235 тача сайёранинг кўпини айнан иқлими ўта шафқатсизлиги учун жуда паст баҳолади.

Ерга энг ўхшаш дейилаётган Gilese 581c экзосайёраси формулага кўра, 150 долларга, KOI 326.01 эса 200 минг доллардан зиёдга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблашларда сайёралардаги мавжуд фойдали қазилмалар эмас, балки уларнинг ҳаёт учун қанчалик яроқлилиги кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг