Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Радарлардан ғойиб бўлган самолёт Ўзбекистон осмонидан ўтди

Радарлардан ғойиб бўлган самолёт Ўзбекистон осмонидан ўтди

Американинг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудига ҳам кирган.

Boeing компанияси ишлаб чиқарган 787-8 Dreamliner лайнерининг ҳаракати 20 февраль куни Flightradar24 хизмати маълумотларида қайд этилган.

Лайнер АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасидан парвоз қилган. У Гренландия, Норвегия ва Финляндия ҳаво ҳудудлари орқали учиб ўтган. Шундан сўнг самолёт Мурманск вилояти орқали Россия чегарасини кесиб ўтиб, радарлардан ғойиб бўлган.

Самолёт мониторинг хизматлари томонидан соат 09:10 да Қозоғистон осмонида қайта қайд этилган. Самолётнинг борт рақами номаълумлигича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, номаълум Boeing самолёти Қозоғистон ҳудудида пасайишни бошлаган.

Сўнгги маълумотларга асосан, самолёт Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган ва кейинчалик Қирғизистон ҳаво ҳудудига кирган.

Қайд этилишича, борт рақами ва самолётнинг қайси ташкилотга тегишли экани Flightradar24 сервисида акс этмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг