Раҳбарларни жамоат транспортига ўтқазишмоқчи
Россияда амалдорларга жамоат транспортида юриш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти. «Новые люди» («Янги одамлар») фракцияси Думага киритган қонун лойиҳасида барча даражадаги ҳукумат органлари раҳбарлари ва парламент депутатлари учун ҳафтасига икки марта «Автомобилсиз кун» жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу ташаббус муаллифи — депутат Владимир Плякин. «Автомобилсиз кун» саналари ва тартиби ҳукумат аъзолари томонидан белгиланиши мумкин. Муаллифлар янги қонун амалдорларга ўз ҳудудларидаги жамоат транспортидаги (ва бошқа) муаммоларни яхшироқ тушунишда ёрдам беришига умид қилишмоқда.
«Раҳбарлар ўрнак кўрсатса, бошқалар ҳам шахсий автомобилларидан камроқ фойдаланиб, жамоат транспортига ўтишлари мумкин. Натижада йўлларимиз очиқ, ҳавомиз мусаффо бўлади», — дейилади қонун лойиҳасига ёзилган изоҳда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter