Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади

Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, яна бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчилари Миллий кадрлар захирасига олинган.

Улар эндиликда агентлик томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида малака оширади.

Номзодлар 2 500 нафар давлат фуқаролик хизматчиси орасидан сараланди.

Улар учун бугундан масофавий малака ошириш курслари бошланди. Шунингдек, номзодлар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижий стажировка ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Миллий кадрлар захираси — давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркибининг барқарорлиги ва сифатини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини ошириш ҳамда хизматчиларни лавозим бўйича кўтариш мақсадида ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг