Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамазон ойи: Андижоннинг барча ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди

Рамазон ойи: Андижоннинг барча ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди

Андижон вилоятининг барча туман, шаҳарлари марказларида муборак Рамазон ойи муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Жорий йил 16 февралдаги «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ушбу муборак ой давомида бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди. 

Ярмаркаларда сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 60 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

Андижон шаҳрининг Марказий ҳамда Янги бозор деҳқон бозорлари ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида харидорларга мол гўшти килоси 70-90 минг, писта ёғи бир литри 20 минг, пахта ёғи 18 минг, шакар килоси 12,5 минг сўм, гуруч 10-15 минг сўм, тухумнинг донаси минг сўм, пиёзнинг килоси 2 минг, сабзи 3 минг, картошка 4 минг сўмдан сотилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг