Рамзан Қодиров: Украинада жиддий хатоларга йўл қўйилмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина Қуролли кучлари ҳужуми остида Харков вилоятида рус қўшинларининг чекиниши ҳақида гапирди ва ҳарбий ҳаракатлар боришини жиддий танқид қилди.
Қодиров «махсус ҳарбий операция» ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилмаса, «мамлакат раҳбариятига мурожаат қилишга» ваъда берди. Якшанбага ўтар кечаси Қодиров ўзининг Телеграм-каналида 11 дақиқалик овозли хабарни жойлаштирди. Ундан айрим иқтибослар:
«Aгар бугун ёки эртага махсус ҳарбий операция ўтказишга ўзгартириш киритилмаса, у ердаги вазиятни тушунтириш учун мамлакат раҳбариятига боришга мажбур бўламан».
«Мен, Рамзан Қодиров, сизга расман айтаманки, бу шаҳарларнинг барчаси қайтарилади. Бизнинг йигитлар аллақачон ўша ерда. Яна 10 минг жангчи кетишга тайёр».
«Яқин кунларда биз Одессага етиб борамиз, аниқ натижаларни кўрасиз».
«Мен Мудофаа вазирлигидагилар каби стратег эмасман. Лекин хатоларга йўл қўйилган. Улар хулоса чиқаради деб ўйлайман. Ҳақиқатни айтсангиз, ёқмаслиги мумкин. Лекин мен ҳақиқатни айтишни яхши кўраман. Биз фронтдаги қўмондонлар билан гаплашдик».
Эслатиб ўтамиз, яқин кунлар ичида Украина армияси қарши ҳужумга ўтиб, Харков вилоятида муваффақиятларга эришди. Жумладан, Балаклейка, Купянск, Изюм каби шаҳарлар қайтариб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter