Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров тузалмас хасталикка чалиндими? Чечен етакчиси жавоб берди

Рамзан Қодиров тузалмас хасталикка чалиндими? Чечен етакчиси жавоб берди

Фото: Ura.ru

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тузалмас касалликка чалингани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. У ўзининг Телеграм-каналида соғлом ва куч-қувватга тўла эканини таъкидлади.

«Ва мени касал умидда хушомад қилаётганлар, сизни хафа қилганим учун узр сўрайман», дея киноя билан ёзган Қодиров.

Қодировнинг сўзларига кўра, у ҳали ҳам спорт билан шуғулланади, тоғларга сайр қилиш учун боради ва республика ривожи ҳақида қарор қабул қилади. 

Aввалроқ бир қатор Телеграм каналларида Рамзан Қодировнинг буйрагида муаммо борлиги ҳақидаги хабарлар чоп этилганди. Ушбу версияда феврал ойида Чеченистон раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг Москвадаги Федерал Мажлисга мурожаатини ўтказиб юборгани ҳақида маълумотлар келтирилади. Бошқа нашрлар Қодировнинг семириб кетганига эътибор қаратган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг