Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман: Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайланди

Расман: Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Жўқорғи Кенгес депутатлари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикр билдирди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига сайланди.

Президентимиз Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, «Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим», деди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги раис Мурат Камалов бетоблиги туфайли лавозимдан олингани айтилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг