Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди

Расман! Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди

Б.Алматов

Ўзбекистонда Франциядан учиб келган беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Б.Алматов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бугун, 15 март куни соат 6:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг