Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Фото: Алишер Никимбаев канали

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини расман якунлади. Бу ҳақда ОФК қароргоҳида ташкил этилган махсус маросимда маълум қилинди.

Мазкур маросимда у ОФК томонидан Осиё футболига қўшган ҳиссаси учун махсус соврин билан тақдирланган.

«17 мавсум давомида ОФКда фаолият юритиш мен учун улкан шараф бўлди. Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ишлаш менга ёрқин хотираларни берди.

Мен Осиё футбол оиласининг аъзоси эканимдан фахрланаман. Энди эстафетани ёш касбдошларимга топшириш вақти келди. Ишончим комил, улар ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ҳолда, юқори чўққилар учун интилади», — дейди Эрматов.

Равшан Эрматов 16 йиллик фаолияти мобайнида учта Жаҳон Чемпионати финал босқичида қатнашди ва унда рекорд даражада (11 ўйин) кўп учрашувда ишлади. Шунингдек, у беш марта Осиёнинг энг яхши ҳаками ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг