Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Эрматов Каннаваронинг маоши бўйича гапларни изоҳлади

Равшан Эрматов Каннаваронинг маоши бўйича гапларни изоҳлади

Фото: ЎФА.

ЎФА ўтказаётган матбуот анжуманида янги бош мураббий Фабио Каннаваронинг маоши ҳақида гапириб ўтилди

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов бунга изоҳ берди: 

"Каннаваро 4 миллион евро олар экан, деган хабарлар чиқди. Аслида бунинг ярими ҳам эмас. Лекин этикага кўра, маошни ошкор қила олмаймиз". 

Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг