Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Намозов оғир дарддан даво топдими?

Равшан Намозов оғир дарддан даво топдими?

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил бошида хонанда Равшан Намозовнинг оғир хасталикка учрагани, гематология ва қон қуйиш марказида даволанаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

«Хabar.uz» бугун Равшан ака билан боғланди.

«Худойимга беҳисоб шукр, яхшиман», деб жавоб берди хонанда.

Аниқ бўлишича, Равшан Намозов ҳали ҳам даволанишда. У ўзини яхши ҳис қиляпти. Руҳан тетик.

«Уйга жавоб беришмоқчи, лекин яна ётқизиб даволаш давом этади деган тахмин йўқ эмас. Ўзимни яхши ҳис этяпман ва ҳаракат қиляпман, бўйнимда жуда катта жавобгарлик бор Халқим олдида.

Ўзбекистон ва ер шари бўйича  қанча-қанча ёру биродарлар, опа-сингиллар ва ака-укалардан шунча кўп эътибору эзгу ниятлар ва тилаклар, масжидларда менинг ҳаққимга қилинган дуолардан кейин қандай қилиб соғайишга интилмайман?

Ҳамма-ҳаммага чуқурдан-чуқур миннатдорчилигимини билдираман, она еримгача таъзим қиламан», — деб ёзди Равшан Намозов телеграм орқали.

Хонанда хати сўнгида чиройли смайликлар юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг