Равшан Эрматов Каннаваронинг маоши бўйича гапларни изоҳлади
ЎФА ўтказаётган матбуот анжуманида янги бош мураббий Фабио Каннаваронинг маоши ҳақида гапириб ўтилди.
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов бунга изоҳ берди:
"Каннаваро 4 миллион евро олар экан, деган хабарлар чиқди. Аслида бунинг ярими ҳам эмас. Лекин этикага кўра, маошни ошкор қила олмаймиз".
Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter