Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Люк Бессонга жиддий айблов қўйилди

Люк Бессонга жиддий айблов қўйилди

Люк Бессон

Фото: «Nv.ua»

Ёш актриса машҳур француз режиссёри, сценарист ва продюсер Люк Бессонни зўрлашда айблади, деб хабар бермоқда «NV.ua».

Актриcанинг исми ҳозирча номаълум, аммо у полицияга мурожаат қилишга улгурган. У Бессон билан Бристоль меҳмонхонасида учрашгани, бир чашка чой ичганидан сўнг хушини йўқотганини айтган. У ўзига келганида эса, зўрланганини тушуниб етган.

Люк Бессоннинг адвокати айбловни рад этган ва режиссёр меҳмонхонада актриса билан учрашмаганини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг