Режиссёр ва сценарийнавис Шаҳноза Жамилова вафот этди
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, истеъдодли кинорассом, сценарийнавис ва режиссёр Шаҳноза Жамилова вафот этди.
У миллий кинематографиямизда ўз ўрнига эга ижодкорлардан бири эди. “Тилла бува” ҳамда “Параллел кесишмайди” каби фильмларнинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри сифатида томошабинларга яхши таниш. Шунингдек, қатор фильмларда постановкачи-рассом сифатида фаолият юритиб, асарларнинг бадиий ечимини яратишга муносиб ҳисса қўшган.
Асосий мутахассислиги мусаввирлик бўлган Шаҳноза Жамилова санъатга тасвирий тафаккур орқали кириб келган ижодкорлардан эди. Унинг фильмларида ранг, композиция ва кадр эстетикаси алоҳида ўрин тутади. Шу жиҳатдан у режиссёрликка ўзгача нигоҳ, ўзига хос бадиий услуб олиб кирган эди.
Xabar.uz жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter