Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Реклама қонунчилигини бузган 12 нафар блогер жазоланди

Реклама қонунчилигини бузган 12 нафар блогер жазоланди

Рақобат қўмитаси 110 нафар блогернинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мониторинг қилмоқда. Текширувлар давомида 12 нафар блогер реклама қонунчилиги талабларини бузгани аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлигини ўрганишни давом эттирмоқда.

Қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган. Уларнинг саҳифаларида жойлаштирилаётган реклама материаллари ҳар куни мониторинг қилиб борилмоқда.

Мониторинг натижасида 12 нафар блогер томонидан реклама қонунчилиги талабларига зид ахборотлар жойлаштирилгани аниқланган. Ушбу қонунбузилишлар юзасидан уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Шунингдек, қўшиқчилар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчиларнинг ҳам рўйхати шакллантирилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламага оид чиқишлари мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Рақобат қўмитаси реклама берувчилар, уни тайёрловчилар ва тарқатувчилар, жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни реклама материалларини жойлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг