Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда Instagram ва Facebook’да реклама тақиқланди

Россияда Instagram ва Facebook’да реклама тақиқланди

2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Россияда Instagram ва Facebook каби Meta платформаларида реклама тарқатиш тақиқланди. Бу қадам экстремистик деб топилган веб-ресурсларда реклама беришга қарши қабул қилинган янги қонун асосида амалга оширилмоқда.

Федерал хизматлар ва Роскомнадзор реклама деб топган материаллар учун жисмоний шахслар 2 000-2 500 рубль, юридик шахслар – 100 000-500 000 рубль ва мансабдор шахслар – 4 000-20 000 рубль оралиғида жаримага тортилиши мумкин.

Қайд этилишича, санкциялар ҳар бир реклама учун алоҳида қўлланилади.

Бу тартиб, ҳатто агар у автоматик тарзда қайта тарқатилса ва бепул амалга оширилса ҳам амалда бўлади.

Мазкур платформалардаги блогерлар, брендлар ва компанияларга барча эски рекламалар ўчириш ёки кам деганда, тарғибот қилинмаслигини таъминлаш тавсия қилинмоқда.

Шу билан бираг, контентни Telegram, YouTube ёки VK каби платформаларга йўналтириш орқали аудиторияни сақлаб қолиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг