Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия НАТО машғулотларига кескин муносабат билдирди

Россия НАТО машғулотларига кескин муносабат билдирди

Россия НАТО давлатлари ўтказаётган ҳарбий машғулотларни таҳдид сифатида қабул қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Бу биз учун таҳдид. Биз альянс ўз инфратузилмасини чегараларимиз томон силжитаётганига қарши чора кўрамиз», — деди Кремль вакили.

Песков, шунингдек, Шимолий Атлантика альянси АҚШнинг қарама-қаршилик қуроли эканлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, НАТО шу йилнинг 25 январь куни совуқ уруш давридан бери энг йирик машқларини бошлади. Машғулотлар май ойигача давом этади. Унда 90 минг ҳарбий хизматчи, 50 дан ортиқ кема, 80 дан ортиқ қирувчи, вертолёт ва дрон ҳамда камида 1100 та жанговар техника иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг