Россияда газ портлашидан кўп қаватли уйнинг бир қисми қулади. Вайроналар остида одамлар қолган
Россиянинг Нижний Тагилда газ портлаши оқибатида уйнинг қисман қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 12 киши, жумладан, олти нафар бола тан жароҳати олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 12 та хонадон қулаб тушган. Вайроналар остида ҳали одамлар борлиги айтилмоқда.
Қулаган ва қўшни уйлардан 70 нафар киши эвакуация қилинган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари ишлашмоқда.
Тергов қўмитаси ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter